Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 196-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 3-§. Муҳандислик тармоқлар ва иншоотлар жойлашуви
Биноларга ёндош участкаларнинг ободонлаштириш даражасини яхшилаш мақсадида қуйидагилар амалга оширилиши керак:
иссиқлик ва сув таъминоти қувурларининг транзит тармоқларини биноларнинг ертўла қисмида ажратилган бўлмалар орқали ўтказиш;
иссиқлик ва сув таъминоти қувурларининг кириш жойлари, шунингдек канализация тармоқларининг чиқиш жойларини биноларнинг ён тарафидан амалга ошириш;
газ қувурлари киришини биноларнинг ҳовли томонидан амалга ошириш;
телекоммуникация кабель линияларини (ғилоф қувурларда) биноларнинг отмосткаси тагидан, электр кабелларини эса бевосита отмостка ёқалаб ўтказиш;
муҳандислик тармоқларини умумий траншеяда, қурилиши зич ҳудудларда, иқтисодий асосланган бўлса умумий коллекторларда ётқизилиш.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.