Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 238-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 5-§. Оқава сувлари (канализация) тизимлари
Оқава сувларини тозалаш иншоотлари учун ер участкалари майдони мазкур ШНҚнинг 11-жадвалига мувофиқ қабул қилиниши керак.
| Оқава сувларни тозалаш иншоотларининг қуввати, минг m3/d | Ер участкалари майдони, ha | ||
|---|---|---|---|
| Тозалаш иншоотлари | Балчиқли майдончалар | Биологик ҳовузлар | |
| 0,7 гача | 0,5 | 0,2 | - |
| 0,7 дан 17 гача | 4 | 3 | 3 |
| 17 дан 40 гача | 6 | 9 | 6 |
| 40 дан 130 гача | 12 | 25 | 20 |
| 130 дан 175 гача | 14 | 30 | 30 |
| 175 дан 280 гача | 18 | 55 | - |
Изоҳлар:
1. Қуввати 280 минг m3/d дан ортиқ бўлган тозалаш иншоотлари ер участкалари майдони лойиҳалар, ўхшаш иншоотлар лойиҳалари бўйича олиниши керак.
2. Маҳаллий канализация тизимларини тозалаш иншоотлари ва уларнинг санитария-муҳофазаси зоналари учун ер участкалари ўлчамлари грунт шароитлари ва оқава сувлар миқдорига кўра ШНҚ 2.04.13-24 ҳамда СанҚваН 0103-25га мувофиқ олиниши керак.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.