Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 307-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 13-§. Ташқи ва шаҳар атрофи транспорти
Транспорт мезонига кўра шаҳар атрофи ҳудуди йўналишли йўловчи ташиш ҳамда енгил автомобиль транспортларида меҳнат ҳаракати учун сарфланадиган ўртача вақтга кўра ажратилиши ва бу кўрсаткичлар қуйидагидан ошмаслиги лозим, min:
энг йирик ва йирик шаҳарлар учун — 40;
йирик ва ўрта шаҳарлар учун — 30;
кичик шаҳарлар ва шаҳарчалар учун — 20.
Бунда, шаҳар атрофи йўловчи ташиш транспортининг тўхташ жойларига пиёдаларнинг яқинлашиш узоқлиги 1 km дан ошмаслиги керак.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.