Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 362-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 18-§. Темир йўл транспорти
Санитария-муҳофаза зонасида, темир йўл тармоқланишидан ташқарида СанҚваН 0103-25да белгиланган объектларни, шу жумладан автомобиль йўллари, автотураргоҳлар, автомобилларга хизмат кўрсатиш корхоналари, омборлар ва коммунал-маиший ташкилотларини жойлаштиришга йўл қўйилади.
Санитария-муҳофаза зонаси майдонининг камида 60 фоизи кўкаламзорлаштирилиши керак.
(362-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2025 й.) билан ўзгартириш киритилган)
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.