Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 367-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 19-§. Ҳаво транспорти
Парвоз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аэродромлар атрофида парвоз хавфсизлигига таҳдид солувчи қуйидаги объектларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди:
аэродром назорат нуқтасидан 46 km радиусда жойлаштириладиган бинолар, иншоотлар, шунингдек одамлар, қушлар ҳамда ёввойи ҳайвонлар (кемирувчилар) кўплаб тўпланишига олиб келадиган объектлар;
аэродром назорат нуқтасидан 46 km радиусда жойлаштириладиган радио алоқа ва электр узатиш линиялари (шу жумладан юқори кучланишли), радио ва электромагнит нурланишли бошқа объектлар, шунингдек ёритиш техникаси объектлари;
аэродром назорат нуқтасидан 15 km радиусда жойлаштириладиган портлаш хавфи бўлган объектлар;
жойлаштириладиган жойидан қатъи назар чиқариб юбориладиган газларни фавқулодда ёқиш учун машъала қурилмалари;
аэродром назорат нуқтасидан 46 km радиусда жойлаштириладиган саноат ва бошқа корхоналар ҳамда иншоотлар, парвоз кўринишини ва аэродром учиш майдонларининг ҳолатини ёмонлаштирувчи объектлар;
жойлаштириладиган еридан қатъи назар мутлақ баландлиги 50 m ва ундан ортиқ бўлган объектлар.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.