Аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш, лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуришда қуйидагилар таъминланиши лозим:
саноат зоналари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг муҳандислик ва транспорт инфратузилмасини ривожлантирилиши, санитария ҳолатини яхшиланиши, аҳоли саломатлигини ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиниши, тарих ва маданият ёдгорликларининг сақланиши, аҳоли пунктлари табиий ҳамда техноген хусусиятга эга омилларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш;
фуқароларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий, маданий ва маданий хизматлар кўрсатиш учун шарт-шароит яратиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш, ҳаёт хавфсизлиги, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.