Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 403-банд
8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 23-§. Велосипед инфратузилмаси
Аҳолининг оммавий дам олиши зоналарида ва кўкаламзорлаштирилган ҳудудларда велосипед йўлаклари бошқа кўчалар, йўллар ва пиёдалар йўналишларидан иҳоталанган ҳолда лойиҳалаштирилиши керак. Велосипед йўлаклари бир ва икки томонлама ҳаракатли қилиб барпо этилиши лозим. Бунда велойўлак четидан хавфсизлик масофаси камида, m:
йўл қатнов қисмигача, транспорт иншоотлари таянчлари ва дарахтларгача — 0,75;
тротуарларгача — 0,5;
автотураргоҳлар ва жамоат транспорти бекатларигача — 1,5 m бўлиши керак.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.