Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 41-банд
4-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни режалаштириш · 3-§. Аҳолининг лойиҳавий сони
Меҳнат ресурслари аҳолини келажакдаги ёш бўйича тузилмасига мувофиқ аниқланиши, бунда аҳолининг меҳнатга лаёқатли гуруҳига қуйидагилар қўшилмаслиги лозим:
уй хўжалигида ва шахсий ёрдамчи хўжаликда банд бўлган шахслар ва кўп болали оналар (меҳнатга лаёқатли гуруҳга кирадиган аҳолининг умумий сонидан шаҳар ва шаҳарчаларда 3 — 6 фоизни, қишлоқ аҳоли пунктларида 4 — 8 фоизни ташкил этади);
ишламайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва ишга лаёқатли ёшида нафақа олувчилар (аҳолининг лойиҳавий сонидан шаҳарлар ва шаҳарчаларда 1 — 2,5 фоизни, қишлоқ аҳоли пунктларида 1-2 фоизни ташкил этади).
Меҳнат ресурслари таркибига қўшимча равишда нафақа ёшида ишлашни давом этаётган шахслар киритилади (лойиҳавий муддатда шу гуруҳга кирадиган аҳоли сонининг 25 — 40 фоизини ташкил этади).
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.