Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 523-банд
12-боб. Ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудлар зоналари
Ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудларнинг чегараларидан 50 m гача бўлган масофада бино ва иншоотлар лойиҳаланмаслиги, мазкур ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудларнинг чегараларидан 50 m дан сўнг, бино ва иншоотларнинг баландлигини 15 m гача лойиҳаланилиши лозим.
Агар бино ва иншоотлар баландлиги 15 m дан оширилганда ҳар бир метр баландлик учун мос равишда масофа ҳам 1,5 m га узайтирилиши керак.
Бино ва иншоотлар портлаш хавфи мавжуд объектларгача 400 — 5000 m масофада лойиҳаланиши зарур.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.