Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 573-банд
14-боб. Аҳолига хизмат кўрсатиш инфратузилмалари · 9-§. Маданият ва санъат муассасалари
Маданият ва санъат муассасаларини жамоат марказларида жойлаштириш керак.
Уларнинг жойлашуви, ҳисобий кўрсаткичлари ва участка майдонлари қуйидаги 48-жадвал бўйича қабул қилиниши лозим.
| Муассасалар | Ўлчов бирлиги | 1000 кишига ҳисобий кўрсаткич | Ер участкалари катталиги | |
|---|---|---|---|---|
| турар жой тумани маркази, мавзе (даҳа) | шаҳар маркази, шаҳар тумани маркази | |||
| Маданий-оммавий ишлар ва ҳордиқ олиш муассасалари | фойдали майдони, m2 | 30 — 60 | - | жумладан, маҳалла ва болалар-ўсмирлар клублари учун, 1 ўринга 5 — 7 m2, объект учун 0,6-1,0 hа |
| Маданият марказлари | томошабин, ўрин | 25 — 30 | 25 — 50 | |
| Кинотеатрлар (видеозаллар) | томошабин, ўрин | 10 — 15 | 15 | 1 ўринга 5 m2 |
| Ўйин-аттракцион ва ўйин-автомат заллари | ташриф буюрувчи | топшириқ бўйича | топшириқ бўйича | ичига қурилган, ёпиқ майдонларда, ёзги хоналарда, йиғма қурилмаларда |
| Театрлар | томошабин, ўрин | - | 4 — 6 | топшириқ бўйича (1 ўринга 13 — 20 m2, объект учун 1,0-1,7 hа) |
| Концерт заллари | - | 3 — 4 | ||
| Цирклар | - | 3 — 5 | ||
| Рақс заллари | пол майдони, m2 | - | 3 — 5 | топшириқ бўйича (1 ўринга 6 — 12 m2) |
| Лекция заллари | ўрин | - | 1,5 — 2 | топшириқ бўйича (1 ўринга 6 — 12 m2) |
| Универсал спорт-томоша заллари (ареналар), жумладан сунъий музли | ўрин | 5 — 8 | 1 та объект учун 0,8-2 hа | |
| Оммавий кутубхоналар | сақлаш бирлиги./ китобхон жойи | 1,5 — 2 1,0 | 1,5 — 2,5 1,0 — 2,0 | 1 та объект учун 0,15 — 0,3 hа |
| Қўшимча шаҳар кутубхонаси | ||||
| 50 — 100 минг кишига | топшириқ бўйича | |||
| 100 — 250 минг кишига | топшириқ бўйича | |||
| Кўргазма заллари, музейлар | объект | топшириқ бўйича | топшириқ бўйича, 1 та объект учун 0,5 — 1,2 га | |
Изоҳлар:
1. Нормаларнинг энг кам қиймати энг йирик шаҳарлар учун олиниши керак. Янги шаҳарлар учун ҳисобий ҳажмини энг катта, участкалар майдонини эса энг кам кўрсаткичлардан олиш керак.
2. Мавсумий томоша иншоотларининг сиғими (ёзги кинолар, концерт ва театр заллари) лойиҳалаш топшириғига кўра стационар иншоотларнинг нормаларидан ташқари олиниши керак.
3. Туман ва шаҳар ақмиятидаги жамоат марказлари таркибида маданий муассасалар жойлашганида умумий ер участкасининг ўлчами 25 — 30 фоизга камайтирилиши керак.
4. Марказий шаҳар кутубхоналари учун ҳисоб нормалари аҳоли пунктлараро вазифалари ҳисобидан маҳаллий шароитларга кўра (лойиҳалаш топшириғи бўйича) аниқланиши керак.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.