Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23

ШНҚ 2.07.01-23, 591-банд

15-боб. Ҳудудларни муҳандислик жиҳатдан тайёрлаш · 1-§. Хавфли геологик ва гидрогеологик ҳодисалардан муҳофаза қилиш

591

Ҳудудни муҳандислик жиҳатдан тайёрлаш бўйича тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

умумий — бутун ҳудудга тааллуқли бўлган:

кўкаламзор майдонларни сунъий суғориш;

сув оқимларини тартибга солиш, табиий ёки сунъий гидрографик тармоқларни бошқариш, қирғоқбўйи минтақаларни ташкил этиш ва ободонлаштириш;

антисейсмик тадбирлар (сейсмик фаоллиги 8 баллдан ортиқ бўлган ҳудудларда);

босимсиз оқава ва ёмғир канализациялари ҳамда дренаж тармоқларини ётқизиш;

ер сатҳини вертикал режалаштириш, йўл ва кўчаларда бўйлама нишабликни яратиш;

махсус — айрим аҳоли пунктлари ҳудудларига тааллуқли бўлган:

- ҳудудларда сув сатҳини пасайтириш;

- сув ҳавзаларининг қирғоқларини бузилишдан ҳимоялаш;

- сел оқимлари, тошқинлар ва сув босишдан ҳимоялаш;

- ер чўкишига қарши тадбирлар;

- жарликларнинг пайдо бўлиши ва мавжудларининг ривожланиши олдини олиш;

- инсон фаолияти натижасида ишдан чиққан ҳудудларни (чиқиндихоналар, фаолияти тугатилган карьерлар ва бошқалар) қайта тиклаш.

Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.