Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 614-банд
16-боб. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш · 1-§. Шаҳарсозлик экологияси ва табиий захиралардан оқилона фойдаланиш
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чоралари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
а) шаҳарсозлик тадбирлари:
табиий тизимни сақлаш ва ривожлантириш (сув оқимлари ва улар бўйини кўкаламзорлаштириш, дарахтзорларни барпо этиш);
ҳудудни режалаштириш тарҳлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқишда дарёлар, сойлар, каналлар ва сув омборларининг муҳофазаси зоналари, шунингдек курорт захираларининг ва ерости сувлари манбалари шаклланадиган зоналарининг қатъий тартибга солиш режимлари белгиланган санитария-муҳофаза зоналаридан функционал фойдаланишга доир талабларга риоя этилишини таъминлаш;
энг йирик, йирик ва катта шаҳарлар атрофида яшил белбоғларни барпо этиш;
йўл-транспорт тизимини такомиллаштириш.
б) муҳандислик-техник тадбирлар:
саноат ва энергетика объектларни реконструкция қилиш, чиқиндисиз технологияларни жорий этиш;
муҳандислик инфратузилмаси ва коммунал хўжаликни юқори технологик даражада ривожлантириш;
аҳоли пунктларини муҳандислик ускуналари билан тўлиқ ҳажмда таъминлаш.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.