Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23
ШНҚ 2.07.01-23, 78-банд
5-боб. Турар жой зоналари · 2-§. Кўп квартирали турар жой ҳудудлари
Турар жой биноларидан турар жой ва бошқа мақсадли (жамоат, ишлаб чиқариш) биноларгача бўлган оралиқ масофалар яшаш хоналарига қуёш нурининг тушиши ва табиий ёритилиши даражасининг СанҚваН 0102-25 ва ШНҚ 2.08.01-24 да белгиланган инсоляция нормаларига мувофиқлиги, шунингдек яшаш хоналаридан ёнидаги ҳовлиларнинг сатҳи кўринмаслиги шартларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши керак.
Бунда, мазкур ШНҚнинг 18-бобида ва ШНҚ 2.01.02-04да ёнғинга қарши масофалар бўйича талабларга риоя этиш лозим.
(78-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 9 декабрдаги 01/2-42-сон буйруғи (ҳисоб рақами 380, 17.12.2025 й.) билан ўзгартириш киритилган)
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.