Codes & standards ШНҚ 2.07.02-24
ШНҚ 2.07.02-24, 157-банд
5-боб. Бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришга қўйиладиган талаблар · 6-§. Санитария-гигиена хоналарига қўйиладиган талаблар
Санитария-гигиена хоналарини лойиҳалаштиришда ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланадиган кабиналарнинг геометрик кўрсаткичлари камида қуйидагича бўлиши лозим:
ёпиқ душ кабиналари, ечиниш кабиналари учун — 1,8х1,8 m;
ўзаро очиқ ўтиш жойли душ кабиналари учун — 1,2х0,9 m;
ҳожатхона кабиналари учун — 1,65х1,8 m;
аёлларнинг шахсий гигиена хонаси учун — 1,8х2,6 m;
ечиниб кийиниш хонасидаги ечиниш жойи учун (ўриндиқ) — 0,6х1,5 m.
Кабиналар қаторлари орасидаги масофа 1,8 m бўлиши керак.
Drawing
Related terms
- bathroom / WC · Sanuzel
Official source: lex.uz. Text as of: 05.06.2025. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.