Codes & standards ШНҚ 2.07.02-24
ШНҚ 2.07.02-24, 22-банд
4-боб. Шаҳарсозлик талаблари · 1-§. Турар жойлар ва жамоат ҳудудлари, ҳаракат йўллари ва дам олиш зоналарини лойиҳалашга қўйиладиган талаблар
Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган тиббий-ижтимоий муассасалар, ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳамда маъмурий ва жамоат биноларнинг кириш қисмидаги эшиклар автоматик очиладиган сенсорлик ҳамда ҳожатхона эшиклари ва эвакуация эшиклари маятник тизимли (икки томонлама очилиб ёпишга мўлжалланган) бўлишига йўл қўйилади.
Маятник тизимли эшиклар лойиҳа топшириғига кўра бошқа хоналарга ҳам ўрнатилишига йўл қўйилади.
Official source: lex.uz. Text as of: 05.06.2025. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.