Codes & standards ШНҚ 2.07.02-24
ШНҚ 2.07.02-24, 28-банд
4-боб. Шаҳарсозлик талаблари · 1-§. Турар жойлар ва жамоат ҳудудлари, ҳаракат йўллари ва дам олиш зоналарини лойиҳалашга қўйиладиган талаблар
Кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар атрофидаги чорраҳаларда, пиёдалар кесиб ўтиш жойларини лойиҳалашда пиёдалар учун светофорлар 1,7 — 2 m дан юқори бўлмаган баландликда жойлаштирилиши лозим.
Кўриш қобилияти заиф ва кўзи ожизлар хавфсизлигини таъминлаш учун светофор билан бир қаторда махсус синхрон товуш сигналлари қўлланилиши лозим.
Светофорнинг устунига, баландлиги 1,2 — 1,5 m оралиғида жойлашган сенсор датчик ўрнатилиши лозим.
Мазкур датчикка кўзи ожиз ёки ҳаёт фаолияти чекланган шахслар яқинлашганда (елка билан тирсак оралиғи сенсор экранига яқин тутилганда), автоматик равишда светофорнинг огоҳлантирувчи қизил чироғи ёнишини керак.
Кўзи ожизлар учун махсус светофор мазкур ШНҚнинг 8-иловасида келтирилган.
Drawing
Official source: lex.uz. Text as of: 05.06.2025. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.