Ётоқхоналардаги маданий-маиший, хўжалик ва ёрдамчи хоналар таркиби ва майдонлари ушбу ШНҚнинг 3-жадвали бўйича солиштирма ҳисобий кўрсаткичларни (1 кишига m²) ва 2-иловасидаги кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш топшириғига кўра белгиланишига йўл қўйилади.
| Турар жой тури | Майдон, 1 кишига m², | ||||
|---|---|---|---|---|---|
| 50 | 100 | 200 | 300 — 500 | 600 — 800 | |
| Ётоқхона: | |||||
| ўқувчилар учун | 2,6 | 2,5 | 2,5 | 2,5 | 2,5 |
| талабалар учун | 2,5 | 2,4 | 2,4 | 2,4 | 2,4 |
| аспирантлар учун | 2,6 | 2,5 | 2,5 | 2,5 | 2,3 |
| ишчи ва хизматчилар | 2,3 | 2,2 | 2,2 | 2,0 | 1,8 |
| кичик оилалар ётоқхонаси | 1,5 | 1,3 | 1,2 | 1,1 | - |
Изоҳлар:
1. Олий таълим ва профессионал таълим ташкилотлари ётоқхоналарининг жамоат хоналари майдонининг таркибида яшаш гуруҳининг жамоат хоналари ва бутун бинодаги жамоат хоналарининг майдони ҳисобга олинган.
2. Болали оилалар вақтинча яшайдиган ётоқхоналарда ва вестибюлда аравачаларни сақлаш ва болаларни қисқа муддат бўлишлари учун хона (санитария хоналари билан камида 15 m²) лойиҳалашга йўл қўйилади.
Official source: lex.uz. Text as of: 22.04.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.