Codes & standards ШНҚ 2.08.01-24
ШНҚ 2.08.01-24, 163-банд
8-боб. Биноларнинг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш · 2-§. Ёнғин хавфсизлиги
Бинонинг ичига туташтириб қурилган қисми томининг юк кўтарувчи конструкцияларининг оловбардошлик чегараси R 45 дан кам бўлмаслиги ва ёнғин хавфи синфи КО бўлиши керак.
Кўп квартирали уйларда бинонинг ичига туташтирилган қисмига қаратилган деразалар бўлганда, туташган жойда том сатҳи, асосий бинонинг юқори қаватларида жойлашган яшаш хоналари поли сатҳидан баланд бўлмаслиги, том ёпмасининг иссиқлик изоляцияси ёнмайдиган материалдан бўлиши керак.
Official source: lex.uz. Text as of: 22.04.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.