Codes & standards ШНҚ 2.08.01-24
ШНҚ 2.08.01-24, 179-банд
8-боб. Биноларнинг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш · 3-§. Эвакуация йўллари
Зинапоя маршлари ва унинг майдончаларида баландликлар фарқи 45 cm дан ортиқ бўлганда дастали тўсиқлар, ихтисослашган квартирали уйларда, интернат уйларда деворга ёпишган қўшимча тутқичлар бўлиши керак.
Зинапоя маршларининг максимал қиялиги ва минимал кенглиги қуйидаги 8-жадвалга мувофиқ қабул қилиниши керак.
| Зинапоя маршлари ишлатиладиган жойлар | Энг кичик кенглиги, m | Энг катта қиялиги |
|---|---|---|
| Биноларнинг яшаш қаватларига олиб борадиган зинапоялар: | ||
| секцияли: | ||
| икки қаватли | 1,05 | 1:1,5 |
| уч ва ундан кўп қаватли | 1,05 | 1:1,75 |
| йўлакли | 1,2 | 1:1,75 |
| Ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларига олиб борувчи ҳамда квартира ичидаги зинапоялар (маршлар) | 0,9 | 1:1,25 |
Изоҳлар:
1. Зинапоя маршининг эни, тўсиқлар орасидаги ёки девор ва тўсиқ орасидаги масофа билан белгиланади.
2. Квартира ичидаги зинапояларни ёғочдан тайёрлаш мумкин. Зинапоялар айланма ёки ўртасидаги кенглиги 18 cm дан кам бўлмаган қочирин поғонали бўлиши мумкин.
3. Зинапоя майдончасининг кенглиги зинапоя (марш) кенглигидан кам бўлмаслиги, табақалари ташқарига очиладиган лифтлар олдида эса 1,6 m дан кам бўлмаслиги керак.
4. Зинапояларнинг тўғри маршларидаги оралиқ майдончаларнинг кенглиги 1 m дан кам бўлмаслиги керак.
5. Зинапоя катагига чиқадиган эшиклар очилган ҳолатида зинапоя майдончаси ва маршларининг ҳисобий кенглигини камайтирмаслиги керак.
Drawing
3D view
Open sample
This clause is an open sample. 3D views of other clauses are available to registered users (free).
Related terms
- flight of stairs · Marsh
- landing · Zinapoya maydonchasi
Official source: lex.uz. Text as of: 22.04.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.