Codes & standards ШНҚ 2.08.01-24
ШНҚ 2.08.01-24, 240-банд
10-боб. Муҳандислик жиҳозлари · 1-§. Асосий қоидалар
Яшаш хоналарида микроиқлимнинг энг мувофиқ ва йўл қўйиладиган параметрлари (ўлчамлари) ва ҳаво алмашинуви миқдорини мазкур ШНҚнинг 10-жадвали бўйича қабул қилиш керак.
| Параметрлар (ўлчамлар) | Йил даври | Ҳисобий ҳарорат, °С | Нисбий намлик, % | Ҳаво ҳаракати тезлиги, ≤ m/s | Ҳаво алмашинув миқдори |
|---|---|---|---|---|---|
| Энг мувофиқ | Совуқ | 21-22 (22-23) | 30-60 | 0,15 | 1 m² пол юзасига 4 m³/h |
| Илиқ | 26-27 | 30-45 | 0,2 | - | |
| Йўл қўйиладиган | Совуқ | 20/21 | 65 гача | 0,2 | 1 m² пол юзасига 3 m³/h |
| Илиқ | - | - | - | - |
Изоҳлар:
1. Қавс ичидаги қийматлар ёлғиз қариялар ва ногиронлиги бўлган шахс мавжуд оилалар уйига тегишли.
2. Чизиқлар ушбу кўрсаткич меъёрланмаслигини билдиради.
3. Биттадан ортиқ ташқи деворли хоналар учун совуқ даврдаги ҳароратни 1 °С га юқори олиш керак.
Official source: lex.uz. Text as of: 22.04.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.