I ва II иқлимий зоналарда яшаш хоналарининг деразалари ғарб томонга (горизонтнинг 200 — 290° сектори оралиғи) имкон қадар қаратилмаслиги лозим.
Бунда, икки хонали квартирада — битта хонани, уч хоналида — иккитагача, ётоқхоналарда — кўпи билан 25 фоиз яшаш хоналарини қуёшдан ҳимоя қилувчи қурилмалар ёки махсус ойналар қўлланилган ҳолда, кўрсатилган томонга қаратилишига йўл қўйилади.
I ва II иқлимий зоналарда яшаш хоналари горизонтнинг 200 — 290° секторига қаратилганда ташқи қуёшдан ҳимоя қилувчи қурилмалар қўлланилиши лозим.
Drawing
Official source: lex.uz. Text as of: 22.04.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.