Codes & standards ШНҚ 2.08.01-24
ШНҚ 2.08.01-24, 343-банд
12-боб. Энергия тежамкорлик ва энергия самарадорлик
Бинонинг оптимал техник-иқтисодий кўрсаткичларига эришиш ҳамда иситиш ва кондиционерлашга нисбий солиштирма энергия сарфларини қисқартириш мақсадида қуйидагиларни амалга ошириш лозим:
қурилиш ҳажми бирлигига тўғри келадиган ташқи тўсиқ конструкцияларининг мумкин бўлган энг кам юзасига эга биноларнинг энг ихчам ҳажмий-тарҳий ечимларни танлаш;
бино ва унинг хоналарини совуқ шамол ва қуёш радиацияси оқимларининг мақбул йўналишларини ҳисобга олиб, горизонт томонларига нисбатан йўналтириш (ориентация);
юқори фойдали иш коэффициентига эга самарали муҳандислик жиҳозларини қўллаш;
чиқиб кетаётган ҳаво ва оқова сувларни утилизация қилиш (қайта қўллаш), энергиянинг қайта тикланувчи манбаларидан фойдаланиш.
Official source: lex.uz. Text as of: 22.04.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.