Codes & standards ШНҚ 2.08.01-24
ШНҚ 2.08.01-24, 35-банд
4-боб. Кўп квартирали уйлар · 2-§. Квартиралар
Квартиралар яшаш хоналарининг майдонлари қуйидаги ўлчамлардан кам бўлмаслиги керак:
бир хонали квартиралардаги хона — 14 m²;
икки ва ундан ортиқ хонали квартиралардаги умумий хона (меҳмонхона) — 16 m²;
ётоқхоналар — 8 m² (икки киши учун — 12 m²);
ошхона — 6 m², икки ва ундан ортиқ хонали — 8 m²;
даҳлиз, йўлак — 4 m²;
санитария-хонаси (ваннахона ва ҳожатхона) — 4.
Бир хонали квартиралар учун ошхоналар ёки тахмонсимон ошхоналарни камида 5 m², шунингдек мансарда қаватидаги ётоқхонани эса 7 m² (квартирадаги умумий хонанинг майдони 16 m² дан кам бўлмаган ҳолда) лойиҳалашга йўл қўйилади.
I-иқлимий қурилиш зонаси шароитида ётоқхона майдони бир киши учун — 9 m², икки киши учун эса 14 m² дан кам бўлмаслиги керак.
Drawing
Related terms
- habitable room · Yashash xonasi
Official source: lex.uz. Text as of: 22.04.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.