Яшаш хоналари ушбу ШНҚнинг 2-жадвалида келтирилган майдон кўрсаткичлари билан 3 кишигача яшаши ҳисобидан лойиҳаланиши лозим.
| Ётоқхоналар тури | Бинолар сиғими, ўрин | 1 яшовчига яшаш майдони, m²/киши | Сиғими, ўрин | |
|---|---|---|---|---|
| хонада | яшаш гуруҳида* | |||
| I — профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун | 100 — 600 | 6-7 (Iа ва Iг иқлим зоналарида — 8) | 2-3 | 4 — 12 (20 гача мумкин) |
| IIа — олий таълим ташкилоти талабалари учун | 100 — 1000 | 4,5 — 6 (Iа ва Iг иқлим зоналарида — 9) | 2 — 6 (4 — 8) | 4 — 8 (10 — 12 гача мумкин) |
| IIб — олий таълим ташкилоти докторантлари, ишчи ва хизматчилар учун | 100 — 1000 | 7 — 8 (Iа ва Iг иқлим зоналарида — 9) | 1-2 (3) | 2 — 6 (8 — 10 гача мумкин) |
* Яшаш гуруҳи — яшаш хоналари ва ёрдамчи хоналар (даҳлиз, ҳожатхона, ошхоналар)ни ўз ичига олади.
Изоҳ. Ётоқхоналар ва яшаш гуруҳлари сиғими лойиҳалаш топшириғида маҳаллий шароитларга кўра белгиланади.
Оқова сувларни оқизиш тизими бўлмаган ҳудудларда ётоқхоналар сиғими 50 ўриндан ошмаслиги керак.
Official source: lex.uz. Text as of: 22.04.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.