Codes & standards ШНҚ 2.08.01-24
ШНҚ 2.08.01-24, 1-илова, 7-банд
1-илова. Кўп квартирали уйлар квартираларининг, ётоқхоналар ва интернат уйларнинг умумий ва яшаш майдонлари, хоналар майдони, объектнинг қурилиш ҳажми, майдони ва қаватларини ҳисоблаш
Кўп квартирали уйлар хоналарининг майдонини, пол сатҳида (плинтусларсиз) девор ва пардеворларнинг пардозланган юзалари орасидаги ўлчамлари бўйича ҳисоблаш керак.
Камин (печка) эгаллаган майдон хона майдонига киритилмаслиги керак.
Квартира ичидаги зинапоя ости майдони полдан чиқиб турган конструкция остигача бўлган баландлиги 1,6 m ва ундан ортиқ бўлса, ўша зинапоя жойлашган хона юзасига киритилиши зарур.
Мансарда қаватидаги хона майдонини ҳисоблашда, қия шифтли хонанинг баландлиги 1,6 m дан кам бўлмаган қисмининг майдони ҳисобга олиниши керак.
Drawing
Official source: lex.uz. Text as of: 22.04.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.