Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.08.02-23

ШНҚ 2.08.02-23, 385-банд

5-боб. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларига қўйиладиган талаблар · 7-§. Спорт ядроси ва спорт ареналарига қўйиладиган талаблар

385

Универсал залларга эга бўлган кўп тармоқли спорт мажмуалари қуйидагилар инобатга олиниши керак:

спорт залларини лойиҳалаш вақтида лойиҳалаш топшириғида спорт федерацияларининг қоидалари (регламентлари);

спорт залларини лойиҳалашда спорт зонаси устидаги шифт баландлигига қўйиладиган талабларга риоя қилиниши, бунда зона чегарасидан ташқарида баландлик 3 m дан кам бўлмаган баландликкача бир текис камайтирилиб борилиши;

спорт тадбирларини спорт зонасига бирлаштирилган бир нечта майдончаларда бир вақтда ўтказишга мўлжалланган универсал спорт залларини лойиҳалашда универсал спорт залининг ўтказиш қобилияти ушбу майдончаларнинг сони ва вазифасига боғлиқ ҳолда ортишини;

спортнинг ҳар хил турлари учун бир нечта майдончаларни (ўйин майдончалари) спорт залига жойлаштиришда шу майдончалар орасида ажратувчи қурилмаларни.

қопламани ва уни монтаж қилиш техникасини сақлаш хонасини (жойи);

универсал спорт мажмуаларида уларнинг спорт заллари трансформацияланадиган (кўчма) пардадеворлар билан ажратилиши, ҳар бир спорт зали кийим алмаштириш хоналари билан бевосита боғланган бўлиши, залнинг ички девори узунлиги бўйлаб 2-1,2 m кенгликда ўтиш ҳисобига залларни бўлиш тизимини ташкил этишни;

спорт заллари ва ёрдамчи хоналарни лойиҳалашда махсус техника қўлланиладиган юклаш-тушириш ишларини олиб бориш ҳамда спорт-технологик ускуналардан фойдаланиш зарурлигини;

катта массали ёки йирик габаритли ускуналар (юк тренажёрлари, мобилли фермалар ва б.) жойлаштириладиган спорт залларини биринчи қаватга юк кўтарувчи техниканинг кириш имкониятини;

спорт залларини уларнинг бўйлама деворлари бўйлаб ускунларни (гимнастика деворлари, машғулотларга мўлжалланган деворлар, гандбол, баскетбол, теннис учун шчитлар) ўрнатиш билан лойиҳалашда ушбу ускуналарни деразасиз деворларга ёки пастки қисми пол сатҳидан 4,5 m дан кам бўлмаган баландликда жойлашган деразаларга эга бўлган деворларга ўрнатишни;

машғулотлар учун мўлжалланган залларни лойиҳалашда хавфсизлик зонасининг габаритларига қўйиладиган талабларга риоя қилинишини;

спорт залларининг ўлчамлари, шунингдек хоналарнинг чиқиб турувчи конструкциларнинг пастки қисмигача бўлган баландлиги спорт турларининг қоидаларига ва спорт тадбирининг даражасига боғлиқ ҳолда лойиҳалаш топшириғига мувофиқ ўрнатишни;

спорт зоналарининг асосий параметрлари ушбу ШНҚнинг 34-иловасидаги 44-жадвалда келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ белгиланишини.

34-илова, 44-жадвал
Спорт турининг номиСпорт турининг қоидаларига мувофиқ битта майдончанинг ўлчамлари, mСпорт заллари спорт зонасининг ўлчамлари, m
Узунлиги
(макс/мин)
Кенглиги
(макс/мин)
Узунлиги
(макс/мин)
Кенглиги
(макс/мин)
Чиқиб турган конструкциянинг пастки қисмигача бўлган баландлик
(спорт тадбирининг мавқеига боғлиқ ҳолда)
Спорт ўйинлари учун заллар
Бадминтон13,46,118/16,410,5/8,512/7
Баскетбол281532227
Волейбол18931/2419/1512,5/7
Гандбол40204423,55
Футзал42/2525/1646/2928,5/19,55
Стол тенниси1471475
Теннис23,7710,9736,57/34,7318,29/17,079,14
Аравачаларда ўйналадиган баскетбол281532227
Боғча12,561565
Ўтириб ўйналадиган волейбол10618/1614/1210/7
Голбол18921125
Стол тенниси
(паралимпия)
1471475
Аравачаларда ўйналадиган регби281532227
Гимнастика заллари
Спорт акробатикаси121245/1630/1612/8
Спорт гимнастикаси6034603412/8
Батутда сакраш4339455112/8
Бадиий гимнастика1313171714/8
Якка курашлар зали
Бокс6,1/4,96,1/4,917,817,85/4
Дзюдо10/810/818/1418/145/4
Спорт кураши121214145/4
Самбо14/1114/1116/1316/135/4
Оғир атлетика4410105/4
Қиличбозлик142/1,52065/4
Дзюдо (паралимпия)10/810/818/1418/145/4
Пауэрлифтинг (паралимпия)4/2,54/2,512/1012/105/4
Аравачаларда ўйналадиган қиличбозлик––––5/4

Official source: lex.uz. Text as of: 30.10.2025. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.