Codes & standards ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 391-банд
5-боб. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларига қўйиладиган талаблар · 7-§. Спорт ядроси ва спорт ареналарига қўйиладиган талаблар
Баскетбол майдонига эга бўлган зални лойиҳалашда тўғри бурчакли тўртбурчак шаклидаги ўйин майдони инобатга олиниши, бунда ўйин майдони қуйидагиларга мувофиқ амалга оширилиши керак:
узунлиги 28 m, эни 15 m (чегараловчи чизиқларнинг ички қирраларидан ўлчанган) ўйин зонасини;
майдоннинг бутун периметри бўйлаб хавфсизлик зонасини (шчитлар конструкциясигача бўлган масофани киритган ҳолда) ўз ичига киритишни;
хавфсизлик зонаси чегарасидан ташқаридаги жойларга ҳар бир жамоа учун 16 та ўрин-жойни ҳисоблашдан келиб чиққан ҳолда ўриндиқлар (скамейка) зонаси жойлаштирилишини;
ўйин майдони устидаги энг яқин конструкциянинг пастки қисмигача бўлган баландлик 7 m дан кам бўлмаслигини;
машғулот залларида майдон чизиғидан 2 m дан кам бўлмаган масофада ҳалқаларга эга бўлган қўшимча шчитларни ўрнатишни.
Drawing
Official source: lex.uz. Text as of: 30.10.2025. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.