Codes & standards ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 474-банд
5-боб. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларига қўйиладиган талаблар · 7-§. Спорт ядроси ва спорт ареналарига қўйиладиган талаблар
Паралимпия пауэрлифтинги бўйича спорт тадбирларини ўтказиш учун залларда 0,05 m дан катта бўлмаган баландликда, 2,5×2,5 m дан кичик бўлмаган ўлчамларда ва 4,0×4,0 m дан катта бўлмаган пауэрлифтинг учун ўриндиқлар жойлаштириш имкони бўлиши лозим.
Майдонча сирти қаттиқ, текис, силлиқ, сирпанмайдиган, горизонтал, периметри бўйича майдонча қирралари силлиқ бўлиши керак.
Майдонча ўрнига баландлиги 0,7 m дан катта бўлмаган, кенглиги ва эни 10×10 m дан кичик ҳамда 12×12 m дан катта бўлмаган ўлчамлардаги пауэрлифтинг учун ўриндиқлар ўрнатиш учун подиум қўлланилишига йўл қўйилади.
Бунда, ўлчамлари 4×4 m бўлган мусобақа зонаси тўқ рангдаги (контрастли) скотч билан чегаралаб белгиланиши лозим.
Drawing
Official source: lex.uz. Text as of: 30.10.2025. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.