Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.08.02-23

ШНҚ 2.08.02-23, 553-банд

6-боб. Маданият объектларига қўйиладиган талаблар · 3-§. Кутубхона биноларига қўйиладиган талаблар

553

Кутубхоналардаги хоналарнинг таркиби ва майдонлари уларнинг вазифалари, ихтисослашганлигини ҳисобга олган ҳолда технологик талаблар бўйича белгиланиши, бунда хоналарнинг таркиби ва майдонлари ушбу ШНҚнинг 5-иловасидаги 12-жадвалда келтирилган асосий кўрсаткичларга мувофиқ бўлиши зарур.

5-илова, 12-жадвал Кутубхоналардаги хоналарнинг таркиби ва майдонини аниқлаш кўрсаткичлари
ХоналарЎлчовиҲисоблаш кўрсаткичи, m²
Библиографик-маълумот бўлимибитта ўқиш жойи0,1
Аванзал (китобхонлар учун 15-20 % ўрин тўғри келишини ҳисобга олган ҳолда)-ʻ-1,5
Ўқиш заллари:
катталар учун умумий ва илмий-тармоқли
болалар, ёшлар
ихтисослашган бўлимлар
изография, ноталар, картография
компьютердан фойдаланган ҳолда аудиовизуал хизмат кўрсатиш
-'-
-'-
-'-
-'-
-'-
2,4-3,0
2,0-2,5
3,0-3,5
3,5-5,0
4-6 (10-20 % ўқиш ўринларига)
Абонемент (китобхонлар учун майдон)битта ўқиш жойи1,8
Кутубхоналараро абонемент, комплектлаш бўлимиходимнинг бир иш ўрни6,0
Хизмат ва ишлаб чиқариш хоналари1 нафар ходим5-8
Китоб сақлаш жойлари:
ёпиқ сақлаш;
очиқ сақлаш
1000 сақлаш бирлигида2,5
5,0 (кичик китоб сақлаш жойлари учун - 4,5)

Official source: lex.uz. Text as of: 30.10.2025. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.