Codes & standards ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 694-банд
8-боб. Маъмурий бошқарув органлари, идоралар, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва лойиҳа муассасаларининг биноларига қўйиладиган талаблар
Конференц-заллар уларнинг турли вазифаларни бажаришга мўлжалланганлиги, сиғими ва турли жиҳозлар билан таъминланишини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланиши, бунда залларнинг майдонлари қуйидагича белгиланиши керак:
100 ўрингача бўлган заллар учун стол атрофидаги бир ўринга 1,3 — 2 m²;
100 дан кўп ва 150 ўрингача бўлган залларда пюпитр (китоб қўйиш мосламаси) бўлмаган столда бир ўринга 1-1,1 m², пюпитр (китоб қўйиш мосламаси) бўлган столда бир ўринга 1,25 m²;
150 ўриндан кўп залларда пюпитр (китоб қўйиш мосламаси) бўлмаган столда бир ўринга 0,9-1,0 m².
Drawing
Official source: lex.uz. Text as of: 30.10.2025. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.