Codes & standards ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 7-банд
3-боб. Умумий қоидалар · 1-§. Умумий талаблар
Бино ва иншоотларнинг композицион-режавий ечимлари, уларнинг қаватлари сони, бинолар ва блоклар узунлиги, блокларни жойлаштириш (компоновкалаш) ҚМҚ 2.01.03-19, ШНҚ 2.01.02-04 га мувофиқ аниқланиши керак.
Жамоат бинолари ва иншоотларининг қаватлари сони функционал-типологик талабларни, шунингдек сейсмик хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги талабларини (бинолар конструкцияларининг оловбардошлиги) ҳисобга олган ҳолда ушбу ШНҚнинг 43 ва 44-бандларига ҳамда 1-иловадаги 1-жадвалга мувофиқ белгиланиши лозим.
| Т/р | Бино турлари | Қаватлар сони (кўпи билан) |
|---|---|---|
| 1. | Ногиронлиги бўлган шахслар ва қариялар учун ижтимоий марказлар, болалар ижтимоий марказлари, болалар уйлари, интернат уйлар | 2 |
| 2. | Маҳалла бошқаруви ва уй-жойдан фойдаланиш ташкилоти | 2 |
| 3. | Савдо ташкилотлари, умумий овқатланиш, оммавий маиший хизмат бинолари (ноёб тоифали бинолар бундан мустасно) | 5 |
| Изоҳ: 1. Жамаот биноларининг қаватлари сони ҚМҚ 2.01.03-19 га мувофиқ ҳудуднинг зилзилабардошлигини ҳисобга олган ҳолда белгилаш лозим. 2. Мавсумий иншоотлар 1-2 қаватли бўлиши, болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг ётоқ павильонлари бир қаватли бўлиши керак. | ||
Official source: lex.uz. Text as of: 30.10.2025. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.