Codes & standards ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 795-банд
12-боб. Санитария-гигиена шохобчаларига қўйиладиган талаблар · 4-§. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари бинолари учун жамоат ҳожатхоналарига қўйиладиган талаблар
Жамоат ҳожатхоналарида қуйидагилар инобатга олиб лойиҳаланиши зарур:
курси аравачаларда ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун эни 1,65 m ва бўйи 1,8 m дан кам бўлмаган камида битта хона (кабина);
ҳасса, қўлтиқтаёқ ёки бошқа мосламалардан фойдаланувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун тутқичлар ўрнатилган камида битта хона (кабина);
ногиронлиги бўлган шахслар учун икки томонида вертикал таянчлар ўрнатилган ва 0,4 m дан юқори бўлмаган баландликда жойлашган камида битта писсуар;
қўл ювиш жойида пол сатҳидан 0,8 m дан юқори бўлмаган баландликда ва ён девордан 0,2 m дан кам бўлмаган масофада жойлашган ҳамда таянч тутқичларига эга бўлган битта қўл ювгич (раковина).
Drawing
Official source: lex.uz. Text as of: 30.10.2025. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.