Codes & standards ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 894-банд
13-боб. Муҳандислик жиҳозларига қўйиладиган талаблар · 4-§. Электротехник қурилмаларга қўйиладиган талаблар
Электр таъминоти ишончлилигининг тегишли тоифасини бино қаватлари сонига боғлиқ ҳолда аниқлаш учун бино қаватлари сонига ер устида жойлашган барча қаватлар, шу жумладан мансарда, техник қават ва бинонинг цоколь қавати киритилиши керак (бино цоколь қаватининг ораёпмаси ернинг режавий сатҳидан 2 m дан кам бўлмаган баландликда жойлашганда).
Бинонинг турли қисмларида ҳар хил қаватлар бўлганда, унинг қаватлар сонини ҳар бир қисм учун алоҳида аниқлаш зарур.
Drawing
Official source: lex.uz. Text as of: 30.10.2025. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.