Codes & standards ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 11-илова, 3-банд
11-илова. Биноларнинг умумий, фойдали ва ҳисобий майдонлари, қурилиш ҳажми, қуриш майдони ва қаватлари сонини ҳисоблаш
Ҳисобий майдон бинога жойлаштирилган барча хоналарнинг майдонлари йиғиндиси сифатида аниқланиши лозим, ички йўлаклар (коридорлар), тамбурлар, ўтиш йўлаклари, зинапоя катаклари, лифт шахталари, ички очиқ зинапоялар ҳамда муҳандислик жиҳозлари ва тармоқлари жойлаштириладиган хоналарнинг майдонлари ҳисобий майдонга киритилмайди.
Радиоузел, коммутацион хоналар, эстрада ва саҳна олдидаги ёрдамчи хоналар, киноаппарат хоналари майдонлари, шунингдек, кенглиги камида 1 m ва баландлиги 1,8 m ва ундан катта бўлган токчалар, ички қурилган жавонларнинг майдонлари ҳисобий майдонга киритилиши лозим (муҳандислик токчалари ва жавонлари бундан мустасно).
Drawing
Official source: lex.uz. Text as of: 30.10.2025. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.