Codes & standards ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 20-илова, 1-банд
20-илова. Саҳна том қопламасидаги ёнғинга қарши қопламага (экран) ва тутун люкларининг қурилмаларига қўйиладиган талаблар
Ёнғинга қарши қоплама (экран) газ ўтказмайдиган бўлиши ва қурилиш порталининг бўш оралиғини ён томонларидан 0,4 m ва юқоридан 0,2 m да ёпиб туриши керак.
Декорация омборларининг ёнғинга қарши қопламаси (экрани) ва ёнғинга қарши эшикларининг (шторалари) каркасини лойиҳалашда (ҳисоблашда) томоша зали томонидан бериладиган горизонтал босим ҳисобга олиниши, бу босим саҳна баландлигининг ҳар бир метр баландлигида 10 Pa га тенг бўлиши, бунда ортиқча юкланиш коэффициенти 1,2 тенг қилиб белгиланиши, каркасдаги металл элементларнинг ҳисобий бўш оралиқдаги солқилиги 1/200 дан ошмаслиги зарур.
Ёнғинга қарши қоплама (экран) ўзининг оғирлиги таъсирида камида 0,2 m/s тезлик билан ҳаракатланиши (тушиши ёки кўтарилиши), дарпарданинг тушиши ёки кўтарилишини масофадан (дистанцион) бошқариш учта жойдан, ёнғин постидан, саҳна планшетидан ва ёнғинга қарши қопламанинг (экран) чиғириғи (лебёдкаси) жойлашган жойдан амалга оширилиши керак.
Ушбу қопламанинг (экран) тушиши ва кўтарилишини билдирувчи товуш ва ёруғлик сигнализацияси лойиҳаланиши керак.
Drawing
Official source: lex.uz. Text as of: 30.10.2025. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.