Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.08.02-23

ШНҚ 2.08.02-23, 26-илова, 1-банд

26-илова. Маданий-томоша муассасалари, кутубхоналар, архивлар ва спорт иншоотлари биноларининг ички ёнғинга қарши сув қувурўтказгичларига қўйиладиган талаблар

1

Маданий-томоша муассасаларининг биноларида қуйидагилар назарда тутилиши лозим:

сиғими 700 ўрингача бўлган эстрадали кинотеатр ва маданият марказларида — ёнғинни ўчириш жўмраклари; колосникларга эга ва сиғими 700 ўриндан кўп бўлганда — ёнғинни ўчириш жўмраклари ва ушбу илованининг 9-бандига асосан дренчер қурилмаси;

12,5x7,5 m, 15x7,5 m, 18x9 m ва 12x12 m ўлчамли саҳнага ва 700 ўринли томоша залига эга бўлган маданият марказларида ёнғинни ўчириш жўмраклари ва дренчер қурилмаси;

18x9 m, 21x12 m ўлчамли саҳнага ва 700 дан кўп ўринли томоша залига эга бўлган маданият марказларида, сиғими қандай бўлишидан қатъи назар 18x18 m ва 21x15 m ўлчамли саҳнага эга бўлган маданият марказларида, шунингдек театрларда ёнғинни ўчириш жўмраклари, дренчер ва спринклер қурилмалари;

600 ва ундан кўп ўринли ва панорамали, уч томонли, марказий саҳналари бўлган театрларнинг намойиш мажмуаларида ёнғин ўчириш қурилмалари.

Official source: lex.uz. Text as of: 30.10.2025. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.