Codes & standards ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 29-илова, 10-банд
29-илова. Автоматик ёнғин сигнализацияси ва автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари билан ҳимояланадиган хоналар, иншоотлар ва жамоат биноларининг рўйхати · II. Автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси
АЁЎҚ қуйидагиларда бўлиши лозим:
ноёб жиҳоз ва материаллар, ноёб босма асарлар, қўлёзма ва бошқа қимматли ҳужжатлар сақланадиган хоналарда;
кутубхоналарда китоблар ва архивларида ҳужжатлар сақлаш хоналарида;
500 минг бирликдан кам сақланадиган, келтирилган кутубхона ва сақлаш фондлари ва 400 m² (ҳар бири) дан кам майдонли вилоят ва туман аҳамиятидаги архивлари автоматик ёнғин ўчириш сигнализацияси ҳамда кўчиб юрувчи хладонли ва углекислотали ёнғин ўчириш жиҳозлари билан таъминланиши мумкин;
давлат муассасаларининг сервер хоналарида;
музейларда;
майдонлари 100 m² дан кўп бўлган ломбардларда;
майдони 500 m² ва ундан кўп бўлган телестудияларнинг тасвирга олиш павильонларида;
юк сақлаш камералари хоналарида ва аэровокзал ҳамда вокзал биноларининг ёнувчи материаллар сақланадиган омборларида;
ёпиқ спорт иншоотларининг ҳар қандай сиғимли трибуналари остида, очиқ спорт иншоотларининг сиғими 3000 ва ундан кўп томошабинга мўлжалланган трибуналари остида;
савдо корхоналарининг хоналарида (дўконларда, маркетларда ва муқобил объектларда):
майдони 200 m²ва ундан кўп бўлган савдо залларида (цоколь ёки ертўла қаватларига жойлаштирилган);
умумий савдо майдони 3500 m² ва ундан кўп бўлган бир ва икки қаватли биноларда;
умумий савдо майдони 1500 m² ва ундан дан кўп бўлган уч ва ундан юқори қаватли биноларда;
майдони 1000 m² ва ундан кўп бўлган омборларда;
ертўла ва цоколь қаватларда жойлашган ва майдони 500 m² ва ундан кўп бўлган омборларда;
тураржой ва жамоат биноларига киритиб қурилган (умумий майдони 1500 m²ва ундан кўп бўлган) хоналарда;
баландлиги 28 m дан катта бўлган биноларнинг хоналарида**;
(майдони 300 m² ва ундан кўп бўлган ва тез ёнувчи материаллар, ёнувчан суюқликлар, ёнувчан химикатлар сақланадиган хоналар ҳамда омборлар;
майдони 1500 m² ва ундан кўп бўлган кўргазма залларида;
алоҳида жойлаштирилган ва жамоат биноларига киритиб қурилган автомобиль тураргоҳларида.
Изоҳ.* Автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси типини, ўчириш усулини, ёнғин ўчирувчи модда турини танлаш буюртмачи ва лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳа топшириғига мувофиқ амалга оширилиши керак.
** Бино баландлиги ШНҚ 2.01.02-04 талабларига асосан белгиланиши лозим.
Official source: lex.uz. Text as of: 30.10.2025. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.