Codes & standards ШНҚ 2.08.06-23
ШНҚ 2.08.06-23, 109-банд
6-боб. Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига қўйиладиган талаблар · 2-§. Биноларни жойлаштириш ва майдонларига талаблар
Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳудудини зоналаштириш ҳудуддаги корпуслар (блоклар) ва ўқув-рекреацион иншоотлар ўртасидаги қулай боғланишларни ҳисобга олиб бажарилиши керак.
Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ер ҳудудларида қуйидаги асосий зоналарни ҳисобга олиш лозим:
жисмоний тарбия-спорт;
ўқув-тажриба;
рекреация (дам олиш);
хўжалик.
Ҳудудни зоналаштиришда қуйидаги тўғридан-тўғри режавий боғланишни таъминлаш лозим:
жисмоний тарбия-спорт ва реабилитация зоналарини спорт заллари ҳамда тиббий хоналар блоклари, дам олиш зоналари билан;
ўқув-тажриба зонасини юқори синфлар ўқув хонлари блоки билан;
рекреация, дам олиш зоналарини турар жой хоналари блоклари (тегишли ёшдаги гуруҳлар) билан.
Жисмоний тарбия-спорт зонаси таркибига гимнастика ва спорт ўйинлари (волейбол, баскетбол, теннис, стол тенниси) учун майдончаларни, спорт ядросини киритишга йўл қўйилади.
Таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун қуйидаги майдончаларни инобатга олиш тавсия этилади:
копток ўйнаш учун универсал (450 m2);
стол тенниси;
махсус ускунали (коррекцияловчи жиҳозлар, қайишқоқ қопламалар билан) гимнастика майдончалари.
Лойиҳалаш топшириғига асосан камондан отиш учун майдонча ва тир ўрнатишга йўл қўйилади.
Тўсиқлар, устунлар майдонча ёки ўйин майдони чегарасидан 2,5 — 3 m га яқин бўлмаган масофага жойлаштирилиши лозим.
Official source: lex.uz. Text as of: 05.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.