Codes & standards ШНҚ 2.08.06-23
ШНҚ 2.08.06-23, 124-банд
6-боб. Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига қўйиладиган талаблар · 3-§. Ҳажмий-режавий ечимлар ва асосий хоналар
Мактабгача тайёргарлик бўлими учун ўқув ва турар жой бўлими 12 нафар кишига мўлжаллаб ҳисобланиши лозим.
Таркиби катта гуруҳ болалари учун кунлик режимни ҳисобга олиб лойиҳалаш керак.
Ёрдамчи синфлар учун таълим турар жой секцияси 2 ёки 3 синф учун, яъни 14 — 21 киши учун (синфда 7 кишидан) ҳисобланиши, тарбияланувчилар (ўқувчилар)нинг ҳисобий сони лойиҳалаш топшириқ бўйича белгиланиши керак.
Ухлаш хоналари ва санитария узеллари ўғил болалар ва қизлар учун алоҳида бўлиши керак.
Катта гуруҳ ёшдаги болалар учун ухлаш хоналари камида 3,5 m2/киши, кўзи ожиз ва таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун — камида 4,0 m2/киши ҳисобида қабул қилиш керак.
Мактаб ёшидаги болалар учун ухлаш хоналари 4 — 6 кишига (4,0 — 4,5 m2/киши) мўлжалланиб ҳисобланади, ёрдамчи синф ўқувчилари, шунингдек ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун уйқу хоналарини 7-8 киши ҳисобидан қабул қилишга йўл қўйилади.
Санитария-маиший хоналар санитария анжомларини жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда, 8-жадвал кўрсаткичлари бўйича ҳисобланади.
Ҳар бир турар жой секциясида навбатчи тарбиячи хонасини ҳисобга олиш керак.
| Хоналарнинг номланиши | Хоналар майдони, m2 | |||
|---|---|---|---|---|
| Мактабга тайёрлов синфи (12 киши) | Ёрдамчи синфлар (2 дан 7 кишигача) 14 киши | I-II синф 2 синф — 24 киши (ақли заифлар учун 32 киши) | Ш-IV синф 2 синф — 24 киши (ақли заифлар учун 32 киши) | |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
| Қабулхона, гардероб билан вестибюль | 15 — 18 | 18 — 20 | 30 — 36 | 30 — 36 |
| Ухлаш хонаси (мактабгача ёшдаги болалар учун -3,5 m2/киши, кўзи ожиз ва мия церебрал фалажи билан, ҳаракат функциялари бузилган болалар учун — камида 4 m2/киши; ўқувчилар 4,0 — 4,5 m2/киши) | 42 (21х2) кўзи ожиз ва мия церебрал фалажи билан болалар учун 48 — 54* (24 — 27) х2 | 56 (60) кўзи ожиз ва мия церебрал фалажи билан болалар учун 63 — 64 (хоналар сони топшириқ бўйича) | 96 (4 — 6 хона) кўзи ожиз ва мия церебрал фалажи -108 билан болалар учун (6 хона), ақли заифлар учун — 128 (5 — 7 хона) | 96 (4 — 6 хона) кўзи ожиз ва мия церебрал фалажи -108 билан болалар учун (6 хона), ақли заифлар учун — 128 |
| Ўйин хонаси (мактабгача ёшдаги болалар — 2,5 m2/киши, ўқувчилар — 1,25 m2/киши, хона камида 30 m2) | 30 (40)* | 24 | 30 — 40 кўзи ожиз ва мия церебрал фалажи -40 билан болалар учун | 30 — 40 |
| Синф | 32 — 36 (40) | 24 (30)* | 36 (40)* | (40)* |
| Қўл меҳнати учун устахона | - | - | 4 синфга битта хона 40 (50)* | |
| Индивидуал машғулотлар, дарс тайёрлаш учун хона | 12(16)* | 12(16)* | 12 (16)* | |
| Буфет билан ошхона | 36 | Умумий мактаб ошхонасида | ||
| Ўғил болалар ва қизлар учун ҳожатхоналар ва ювиниш хоналари (унитазлар, қўл ювгичлар, оёқ ювиш учун мослама) Душхона, ванна хона | Майдони санитария анжомлари миқдорига мувофиқ қабул қилинади | |||
| Маиший мақсадлар учун хона (кир ювиш, қуритиш, кийим дазмоллашучун) | - | 10 | 10 — 12 | 10 — 12 |
| Тарбиячи хонаси (санитария узели билан — унитаз, душ, қўл ювгич) | 12 (8+4) | 12 (8+4) | 12 (8+4) | 12 (8+4) |
| Болалар шахсий буюмлари омборхонаси | 5-6 | 5 | 6 — 8 | 6 — 8 |
| Тозалаш анжомлари учун хона | 5 | 5 | 5 | 5 |
* Қавс ичида кўзи ожиз болалар ва таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун хоналар майдонлари келтирилган.
Изоҳлар: 1. Ухлаш хоналари-верандалар (ойналанган) маҳаллий шароитларга кўра кўзда тутилади (камида 30 m2).
2. Бошланғич ва ёрдамчи синфлар ўқувчилари учун таълим турар жой секциялари таркибида овқатланиш хонасини кўзда тутиш зарурати маҳаллий шароитларга кўра лойиҳалаш топшириғи билан белгиланади.
Official source: lex.uz. Text as of: 05.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.