Codes & standards ШНҚ 2.08.06-23
ШНҚ 2.08.06-23, 36-банд
4-боб. Мактабгача таълим ташкилотларига қўйиладиган талаблар · 2-§. Биноларни жойлаштириш ва участкаларга талаблар
Мактабгача таълим ташкилотларини магистраль кўчалар, коммунал ва саноат корхоналари, шунингдек гаражлар ва автотураргоҳлардан узоқда жойлашган алоҳида ер майдонларида, кичик даҳаларда жойлаштириш лозим.
Мактабгача таълим ташкилотлари қурилиши лойиҳалаштирилган ҳудуд орқали шаҳар (қишлоқ) миқёсидаги магистраль муҳандислик коммуникациялари (сув таъминоти, оқова сувларни чиқариб юбориш, иссиқлик таъминоти, электр таъминоти, газ таъминоти) кесиб ўтмаслиги керак.
Мактабгача таълим ташкилотларидан саноат, коммунал, қишлоқ хўжалиги объектлари, транспорт йўллари ва магистралларгача бўлган масофа мазкур ШНҚнинг 4 ва 5-жадваллари ҳамда ШНҚ 2.07.01-23 га асосан белгиланиши лозим.
(36-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)
| Масофа белгиланадиган бинолар | Масофа (m) | ||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Гаражлар ва очиқ автотураргоҳлардан енгил автомобиллар сонида | Техник хизмат кўрсатиш станцияларидан постлар сонида | Стационар чиқинди майдончаларидан | |||||||
| 10 ва ундан кам | 11 — 15 | 51 — 100 | 101 — 300 | 300 дан кўп | 10 ва ундан кам | 11 — 30 | 50 дан кўп | Тўсиқдан камида 20 m | |
| Мактабгача таълим ташкилоти | 15 | 25 | 25 | 50 | Лойиҳа топшириғига кўра | 50 | Лойиҳа топшириғига кўра | Лойиҳа топшириғига кўра | |
BIMFAB eslatmasi: ikkinchi ustun sarlavhasi manbada «11 — 15» deb berilgan (keyingi ustun «51 — 100» — ehtimol «11 — 50» bo‘lishi kerak); manbadagidek keltirildi.
Official source: lex.uz. Text as of: 05.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.