Codes & standards ШНҚ 2.08.06-23
ШНҚ 2.08.06-23, 93-банд
6-боб. Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига қўйиладиган талаблар · 1-§. Умумий қоидалар
Бинолар 2 қаватдан юқори бўлмаслиги ва оловга бардошлилиги II даражадан паст бўлмаслиги керак.
Кўзи ожизлар учун мактабгача таълим ташкилотларини бир қаватли қилиб лойиҳалаш лозим.
Кўзи ожиз ва ҳаракат функциялари бузилган болалар учун хоналарнинг 60 — 80 фоизи биринчи қаватда жойлаштирилишини ҳисобга олиб лойиҳалаш лозим.
Иккинчи қаватда юқори синф ўқувчилари учун мўлжалланган хоналар, ўқитувчилар ва маъмурият учун хоналарни жойлаштиришга йўл қўйилади.
Official source: lex.uz. Text as of: 05.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.