Электртехник қурилмаларда қўлланиладиган ускуналар ва материаллар давлат ва тармоқ стандартларига, шунингдек белгиланган тартибда тасдиқланган техник шартларга мувофиқ бўлиши, ҳамда саноатда ишлаб чиқарилиши керак. Серияли ишлаб чиқаришда ўзлаштирилмаган электр ускуналар ва бошқа маҳсулотларни лойиҳаларда кўзда тутиш фақат буюртмачи ва тегишли вазирликлар ва идоралар ёки ишлаб чиқарувчи корхоналар билан келишилган ҳолдагина рухсат этилади.
Rasmiy manba: Qurilish vazirligining rasmiy nashri (skan PDF). Matn holati: 08.06.2023. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.