Театр-концерт томошалари учун фойдаланилмайдиган конференц-заллар ва мажлислар заллари эстрадаларини ёритиш, одатда, шипга оид чироқлар билан амалга оширилиши лозим. Эстрада планшетидаги горизонтал ёритилганлик энергия тежайдиган (ёруғлик диод ва люминисцент залнинг ёритилганидан 2 поғонага юқори) чироқлардан фойдаланилганда, 400 лк дан кам бўлмаслиги керак. Минбар ва президиумни қўшимча ёритиш учун томоша залининг ён деворалари ёки шипида ўрнатилувчи ва шипга оид чироқлар билан биргаликда эстрада планшетидан 1,75 м баландликда камида 300 лк вертикал ёритилганликни вужудга келтирувчи прожектор типидаги ёритгич асбоблари кўзда тутилиши керак.
Томоша зали шипидаги асбоблар эстрададан шундай масофада жойлаштирилиши керакки, бунда залнинг бўйлама текислигидаги асбобларнинг ёруғлик марказларини эстрадада, унинг четидан 1 м масофада жойлашган нуқта билан бирлаштирувчи чизиқ горизонтга нисбатан 60° дан кўп бўлмаган ва камида 50° бурчак ҳосил қилсин.
Томоша зали ён деворларидаги асбоблар режада эстрада четидан, шипдаги ёритгич асбоблардан эстрада четигача бўлган масофага тенг ёки ундан бир мунча камрок масофада жойлашиши керак. Пастки ёритгич асбобларнинг ўрнатилиш баландлиги томоша зали полидан 3 – 3,5 м бўлиши керак.
Эстрадаларда кўчма ёритиш аппаратлар мажмуини улаш учун электр улагичлар (ажратгичлар) ўрнатиш лозим.
Chizma
Rasmiy manba: Qurilish vazirligining rasmiy nashri (skan PDF). Matn holati: 08.06.2023. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.