Турар-жой уйлари электр тармоқлари схемаларини қуйидагилардан келиб чикиб бажармок лозим:
хонадонлар ва куч электр қабул қилгичлари, жумладан лифтлар таъминоти, одатда, КТҚ ларнинг умумий секцияларидан амалга оширилиши керак. Уларнинг алоҳида-алоҳида таъминоти фақат лифтлар ёқилганда хонадонлардаги чироқлар қисқичларидаги кучланиш ўзгаришларининг тебранишлари қиймати ГОСТ 13109-87 да белгилангандан юқори эканлиги ҳисоблар билан тасдиқланганидагина бажарилиши лозим;
бир секцияда ўрнатилган тутун ҳайдаш ва ҳаво дамлаш вентиляторларининг тақсимловчи таъминот линиялари КТҚ нинг ёнғинга қарши қурилмалари шчитларидан бошлаб, ҳар бир вентилятор учун ёки бир неча вентилятор таъминланувчи шкаф учун мустақил бўлиши керак. Бунда турли секцияларда жойлашган тегишли вентиляторлар ёки шкафлар, КТҚ га уланган секциялар сонидан қатъий назар, битта линия бўйича таъминлаш тавсия этилади (мазкур меъёрларнинг 4.8 ва 4.9- бандлари).
Битта таъминлаш линиясига бир нечта стоякларни улаш рухсат этилади, бунда беш қаватдан ортиқ баландликка эга бўлган турар жой биноларида ҳар бир стоякнинг тармоқланиш жойига ўчириш аппарати ўрнатилиши керак.
Зинапоялар, ҳар бир қават йўлаклари, вестибюллар, бинога кириш жойлари, ўт ўчириш гидрантларининг тартиб рақам белгилари ва кўрсаткичлари, нурли тўсиқ чироқлари ва домофонни ёритиш КТҚ дан чиққан линиялар билан таъминланиши керак. Бунда домофонлар ва нурли тўсиқ чироқларининг таъминот линиялари мустақил бўлиши керак.
Телевизор сигналлари кучайтиргичларининг таъминоти чордоқларнинг гуруҳли ёритиш линияларидан, чордоқсиз биноларда эса, – КТҚ дан чиққан мустақил линиялар билан амалга оширилиши лозим.
Турар жой бинолари умумий истеъмолчиларининг куч электр қабул қилгичлари(лифтлар, насослар, вентиляторлар ва ҳ.к.), одатда, КТҚ дан бошлаб, мустақил куч тармоғидан таъминот олиши керак.
Rasmiy manba: Qurilish vazirligining rasmiy nashri (skan PDF). Matn holati: 08.06.2023. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.