Буюртмачи, бош лойиҳачи ва жалб қилинган лойиҳа-қидирув ташкилотлари қурилиш объектларини лойиҳалаштириш жараёнида шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилган тақдирда, лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида мазкур ўзгартиришлар (қўшимчалар)га мувофиқлаштириши лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 29.04.2024. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.