Normativ hujjatlar ШНҚ 1.03.03-23
ШНҚ 1.03.03-23, 31-банд
10-боб. Лойиҳа ҳужжатларининг «Энергия самарадорлик» бўлимини ишлаб чиқиш
Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлашда, ишчи лойиҳа ишлаб чиқиш жараёнида лойиҳа ҳужжатлари таркибида «Энергия самарадорлик» бўлими киритилиши лозим.
Ушбу бўлимда лойиҳанинг тегишли қисмларида қабул қилинган ечимларнинг умумий энергия самарадорлик кўрсаткичлари кўрсатилиши керак.
Умумий кўрсаткичлар ҚМҚ 2.01.18-19 да кўрсатилган иситиш энергиясининг солиштирма сарфининг меъёрий кўрсаткичлари билан таққосланиши лозим.
Ушбу бўлим лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланиш босқичида ишлаб чиқилади. «Энергия самарадорлик» бўлимини ишлаб чиқиш лойиҳа ташкилоти томонидан амалга оширилади.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 29.04.2024. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.