Турар жой биноларини мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва ободонлаштириш лойиҳаси ҳудуддаги мавжуд турар жойларнинг архитектуравий-бадиий ечими билан уйғунлашган бўлиши зарур.
Биноларнинг ҳовли олди ҳудудларини ободонлаштириш лойиҳалари ўз таркибида ҳудуддаги мавжуд ўтиш йўлаклари, йўллар, тротуарлар, ёғингарчилик сувларини оқизиш ва дренаж тизимларининг қайта қурилишини назарда тутиши керак.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 29.04.2024. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.