Asosiy qismga o‘tish

Normativ hujjatlar ШНҚ 1.03.03-23

ШНҚ 1.03.03-23, 1-илова, 1-банд

1-илова. Ишлаб чиқариш объектлари қурилиши учун тузиладиган ишчи лойиҳанинг таркиби ва мазмуни

1

Умумий тушунтириш матни

Умумий тушунтириш матни таркибига қуйидагилар киритилади:

лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш асоси;

лойиҳалаш учун дастлабки материаллар:

корхонанинг тавсифи, унинг таркиби, қурилиш ва мажмуаларни ишга тушириш муддатлари, лойиҳавий қуввати ва ишлаб чиқариш дастури тўғрисида маълумотлар, маҳсулотнинг сифати, рақобатбардошлик қобилияти ва техник даражаси, хомашё базаси, ёқилғи, сув, иссиқлик, электр энергиясига бўлган эҳтиёжлар тўғрисида маълумотлар;

маҳсулот ишлаб чиқаришда хомашё, ишлаб чиқариш чиқинди турлари, иккиламчи энергия ресурсларидан комплексли фойдаланиш ҳақида маълумотлар;

лойиҳаланаётган объектнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини бартараф этишни таъминловчи табиат муҳофазаси тадбирларини тавсифловчи маълумотлар;

фойдаланилган ихтиролар тўғрисида маълумотлар;

бош тарҳ, муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари бўйича ечимлар;

фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятларни огоҳлантириш бўйича муҳандислик-техник тадбирлар тўғрисида маълумотлар.

Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 29.04.2024. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.

Qabul qilamiz

UzcardHumoVisaMastercard

To‘lov bank yoki to‘lov tizimining himoyalangan sahifasida amalga oshadi va 3D Secure bilan tasdiqlanadi. Karta ma’lumotlari saytimizda saqlanmaydi.