Normativ hujjatlar ШНҚ 1.03.03-23
ШНҚ 1.03.03-23, 1-илова, 5-банд
1-илова. Ишлаб чиқариш объектлари қурилиши учун тузиладиган ишчи лойиҳанинг таркиби ва мазмуни
Ишчилар ҳамда хизматчилар меҳнатини ташкил этиш ва уларнинг меҳнат шароитлари
«Корхонани бошқариш» бўлими таркибига қуйидагилар киритилади:
ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқаришни ташкил этиш бўйича ечимлар;
ишчи-ходимларнинг сонини ҳисоблаш ва уларнинг касбий-малакавий таркиби;
иш жойларининг сони ва жиҳозланганлик даражаси;
ишчи-ходимларга яратилган санитария-гигиеник шарт-шароитлар;
меҳнат муҳофазасининг хавфсизлик техникаси бўйича тадбирлар, ишлаб чиқариш шовқинлари ва вибрацияси, хоналар ҳавосидаги газ миқдори, ортиқча иссиқлик, меҳнат шароитларининг шинамлик даражасини ошириш бўйича ечимлар;
чамаланган тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 29.04.2024. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.