Normativ hujjatlar ШНҚ 1.03.03-23
ШНҚ 1.03.03-23, 2-илова, 1-банд
2-илова. Турар жой ва фуқаровий объектларни қурилиши учун тузиладиган ишчи лойиҳанинг таркиби ва мазмуни
Умумий тушунтириш хати
Умумий тушунтириш хати таркибига қуйидагилар киради:
лойиҳани ишлаб чиқиш учун асос;
лойиҳалаш учун бошланғич маълумотлар;
қурилиш майдончасини танлашни асослаш тўғрисидаги маълумотлар;
объектнинг муфассал тавсифи;
объектнинг лойиҳавий қуввати тўғрисидаги маълумотлар (сиғимлилиги, маълум вақт ичида бажарадиган ишининг миқдори ва ҳ.к.);
ёқилғи, сув, электр энергиясига бўлган эҳтиёжлар тўғрисидаги маълумот;
қурилишнинг кетма-кетлиги тўғрисидаги маълумот;
техник эксплуатациялашга оид тадбирлар;
ихтиролардан фойдаланишга оид маълумотлар.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 29.04.2024. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.